22 ёшли футболчи ўйин олдидан вафот этди
Спорт
−
06 Октябрь 2025 3672 1 дақиқа
Англияда ярим профессионал “Ҳештег Юнайтед” футбол клуби ўйинчиси юрак хуружи сабабли вафот этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
4 октябрь куни жамоа иштирокидаги навбатдаги баҳсдан олдин жамоанинг 22 ёшли футболчиси Раман Сидху юрак хуружига учраган.
Клуб баёнотига кўра, шифокорлар ва қутқарувчиларнинг икки соатдан зиёд давом этган саъй-ҳаракатларига қарамай, ёш футболчининг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
“Икки соатдан ортиқ тинимсиз ҳаракат қилган қутқарувчиларнинг барча уринишларига қарамай, афсуски, Раман вафот этди. Биз унинг оиласи, жамоадошлари ва уни таниган барча инсонларга чуқур таъзия билдирамиз”, дейилади клуб хабарида.
Маълумот учун, “Ҳештег Юнайтед” жамоаси дастлаб YouTube’даги медиа лойиҳа сифатида иш бошлаган, бироқ вақт ўтиши билан Англия футбол тизимида эътироф этилган тўлақонли футбол клубига айланган. Ҳозирда клуб Англияда саккизинчи ўринда турувчи Исмиан лигасида иштирок этмоқда.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси20:04
31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025