2100 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси икки баробар ортади – БМТ
Бу қизиқ
−
16 Июль
6885Ўзбекистон аҳолиси 2100 йилнинг январига бориб 74,2 миллион кишига (ҳозир 37,1 миллион) кўпаяди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Дунё аҳолисининг 2300 йилга бўлган истиқболлари” деб номланган ҳисоботида маълум қилинди.
Унинг маълумотларига кўра, 2100 йилга бориб дунё аҳолиси 10,2 миллиард кишидан сал камроқ бўлади ва 2084 йилда 10,3 миллиардга етади. Шу билан бирга, ўртача умр кўриш давомийлиги аста-секин ўсиб бориши ва XXI аср охирига келиб 81,7 ёшни ташкил этиши кутилмоқда. Бунда эркаклар учун 80 ёшдан сал камроқ ва аёллар учун деярли 84 ёш, дея келтирилган.
Ушбу даврга бориб, Ҳиндистон ва Хитойда аҳоли сонининг энг катта табиий қисқариши кузатилади. Ушбу мамлакатларда ўлим кўрсаткичи йил давомида туғилиш кўрсаткичидан мос равишда 10,5 миллион ва 7,4 миллион кишига кўпаяди. Шундай бўлса ҳам, келтирилган прогнозларга кўра, улар дунёнинг энг кўп аҳолиси бўлган икки мамлакати бўлиб қолади, Хитой эса аср охирига келиб 638,6 миллион кишига, Ҳиндистон эса 1,51 миллиардга эга бўлиши кутилмоқда.
Африканинг бир қанча мамлакатлари – Конго, Танзания, Эфиопия ҳамда Покистонда (Осиё) 2100 йилда аҳолининг энг юқори табиий ўсиши кузатилади. Бироқ, Россия аҳолиси эса 2100 йилга келиб 126,4 миллион кишига (Росстат маълумотларига кўра, у ҳозир 146,2 миллион), Германия - 70,9 миллионга (ҳозир 83,8 миллион) камаяди.
БМТ 2024 йилга келиб 63 мамлакат ва минтақа аллақачон ўзининг демографик чўққисига чиққанини таъкидлади. Яна 48 таси 2025-2054 йилларда унга етиб боради. Бундан ташқари, бугунги кунда бир аёл ўртача 1990 йилга нисбатан битта бола туғади - 3,3 га нисбатан 2,3 га кам. Дунё мамлакатлари ва минтақаларининг ярмидан кўпи туғилиш даражаси ҳар бир аёлга 2,1 боладан паст бўлиб, аҳолининг табиий ўсишини таъминлаш учун зарур бўлган даражадан паст. 2070 йилларнинг охирига келиб, ер юзида 65 ёшдан ошганлар сони 18 ёшгача бўлганларга қараганда кўпроқ бўлиши башорат қилинмоқда.
LiveБарчаси
26 Ноябрь