21 та давлат компаниясининг акциялари фонд биржаларида сотилади

Жамият

image

Давлат улуши бор 21 та компания акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд биржаларида сотиш режалаштириляпти. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг  жорий йилнинг 15 август куни қабул қилинган “Давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Ҳужжат билан 2022-2023 йилларда давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

21 та компанияни аудитдан ўтказиш, хусусийлаштириш жараёнларига халқаро экспертларни жалб қилиш ҳамда корхоналар акцияларини маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида оммавий жойлаштириш режалаштирилмоқда.

“Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг ижросини сифатли ва ўз муддатида таъминлашга корхоналарнинг ижро этувчи органи раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланадилар. Акциялари сотиладиган компаниялар билан ушба ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг