21 август куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 21 августи Ўзбекистонда умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланди. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12 августдаги тегишли фармойишига асосан 21 август – умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни ҳамда 2021 йилнинг августи маҳаллаларни ободонлаштириш ойлиги этиб белгиланган. Бундан қуйидаги мақсадлар кўзланган:

  • Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш; 
  • маҳаллалар ва хонадонлар озодалигига ҳисса қўшиш; 
  • аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмини қўллаб-қувватлаш.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг