2030 йилгача иссиқхона газлари улуши 35 фоизга камайтирилади – Мирзиёев
Жамият
−
22 Ноябрь 2021
5028Глазгода ўтказилган Иқлим бўйича халқаро саммитда Ўзбекистон 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотга нисбатан иссиқхона газлари улушини 35 фоизга камайтиришни ташаббус қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 ноябрь куни навбатдаги йиғилишда айтиб ўтди.
Айни вақтда Президент ҳузурида 2022 йилда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Президент ҳузуридаги йиғилишда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш ва соҳани янада ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни муҳокама қилинмоқда.
“Глазгода ўтказилган Иқлим бўйича халқаро саммитда Ўзбекистон 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотга нисбатан иссиқхона газлари улушини 35 фоизга камайтиришни ташаббус қилди.
Ўтган уч йилда қайта тикланувчи энергия учун ҳуқуқий база шакллантирилиб, қулай шарт-шароитлар яратилди.
Натижада 3 миллард доллар миқдорида хорижий инвестициялар ҳисобига 2,9 минг мегаваттли 10 та қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш ишлари бошланди”, дейди Мирзиёев.
LiveБарчаси