2026 йилдан айрим техникум ўқувчиларига стипендия берилади

Жамият

image

2026 йилдан бошлаб техникумларда “дуал таълим” асосида таълим олаётган 100 минг ўқувчига илк бор стипендия тўланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномасида маълум қилди.

Техникум ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорлик ҳам янги босқичга олиб чиқилади.

Хусусан, “дуал таълим” асосида ўқитишни самарали ташкил қилган корхоналарга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратилади. Тадбиркорлик рейтингида қўшимча 5 балл берилади.

Корхоналар ишга олган техникум ўқувчиси учун 1 фоизли ижтимоий солиқ имтиёзи яна уч йилга узайтирилади.

Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб техникумларда “дуал таълим” асосида таълим олаётган 100 минг ўқувчига илк бор стипендия тўланади. “Аъло” баҳоларга ўқиётган, танлаган касбини пухта эгаллаётган ўқувчиларга эса оширилган миқдордаги стипендиялар берилади.

Маълумот учун, “дуал таълим” – бу ўқув жараёни икки асосий йўналишда олиб бориладиган таълим тизимидир:

Назарий таълим – мактаб ёки коллежда дарслар, фанлар ва назарий билимлар берилади.

Амалий таълим – ўқувчи ёки талаба иш берувчи корхонада ёки саноат муассасасида реал иш жараёнида амалий кўникмаларини оширади.

Бошқача айтганда, дуал таълим – бу ўқиш ва ишлашнинг бирлашган тизими, унда талаба ўз соҳасидаги назарий билимларни дарҳол амалиётда қўллайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Фуқаро авиацияси университети ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев дуал таълим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг