2024 йилда энг қиммат авторақам қанчага сотилган?
Жамият
−
12 Февраль 14792 1 дақиқа
2024 йилда сотилган энг қиммат авторақамнинг қиймати 965,3 млн сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтган йилда 195 мингдан зиёд авторақамлар онлайн аукционлар орқали сотилган. Сотилган авторақамларнинг 97 фоизи жисмоний шахслар, 3 фоизи юридик шахслар томонидан харид қилинган. Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 965,3 млн сўмни ташкил қилган.
Шунингдек, кўриб чиқилаётган даврда биржа орқали умумий қиймати 875,9 млн сўмдан ортиқ бўлган қарийб 64,3 мингта “яшил сертификатлар” сотилган. Биржада савдо иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида икки томонлама қарама-қарши аукцион ишга туширилган.
“Икки томонлама қарама-қарши аукцион биржанинг савдо режими бўлиб, бозор нархларини аниқлашнинг янада самаралироқ усули ҳисобланади. Мазкур савдо режимида икки томон бир вақтнинг ўзида ўз нарх таклифларини беришлари мумкин. Бунинг натижасида рақобат нафақат харидорлар, балки сотувчилар ўртасида ҳам кучайиб боради. Биржа савдосининг янги режими биржа савдолари самарадорлигини ошириш ва товар бозорларида рақобат муҳитини ривожлантиришга хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси