2023 йилгача жамоат транспортининг камида 50 фоизи муқобил ёқилғига ўтказилади

Жамият

image

2023 йилгача жамоат транспортининг камида 50 фоизи газ-баллон ёқилғи, электр ва бошка муқобил ёқилғи турларига ўтказилади. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Азизжон Калимбетов маълум қилди:

Унинг сўзларига кўра, 2023 йилгача бўлган Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Концепцияси доирасида жамоат транспортининг камида 50 фоизини газ-баллон ёқилғи, электр ва бошка муқобил ёқилғи турларига ўтказиш белгиланган.

“Жорий йилнинг ўтган даврида республикада фойдаланишдаги 3 миллиондан ортиқ автотранспорт воситасининг 60 фоизи газ ёқилғисида ҳаракатланишга мўлжалланган”, дейди Калимбетов.

Масъул сўзида давом этиб, транспорт воситаларидан атмосферага ташламаларни камайтириш ва меъёр даражасида эканини аниқлаш мақсадида жорий йилнинг баҳор мавсумида “Тоза ҳаво” тадбирининг биринчи босқичи ўтказилганини таъкидлади.

Тадбир давомида 120 мингдан ортиқ транспорт воситаси кўрикдан ўтказилиб, уларнинг қарийиб 5 мингтаси белгиланган меъёрлардан ортиқ экани аниқланди ва уларнинг 1,5 мингга яқини вақтинча тўхтатилиши эвазига атмосферага кунига ўртача 80 тонна зарарли моддалар ташлашнишининг олди олинган. Ҳозирда, тадбирнинг 2-босқичи — 10 августдан 10 сентябргача бўлиб ўтмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг