2023 йилда Netflix одамларнинг қанча вақтини “ўғирлагани” маълум бўлди
Бу қизиқ
−
15 Декабрь 2023
6424Netflix стриминг хизмати илк бор ўзининг минглаб шоу ва фильмларини томоша қилиш ҳақидаги батафсил маълумотларини эълон қилди.
2023 йилнинг биринчи ярмига оид маълумотларга кўра, январдан июнгача томошабинлар Netflix да фильмлар ва сериалларни томоша қилиш учун жами 100 миллиард соатга тенг қимматбаҳо вақтини сарфлаган.
Рейтингга 18 минг медиа маҳсулотларининг номи киритилган бўлиб, уларнинг ҳар бири фойдаланувчилар томонидан 50 минг соатдан кўпроқ кўрилган.
Белгиланган давр мобайнида платформада “Тунги агент" сериали етакчи бўлиб, бутун дунё бўйлаб 812 миллион соатдан ортиқ томоша қилинган. Шунингдек “Wednesday”, “You” ва “The Bridgertons” каби сериаллари ҳам бу борада юқори кўрсаткичларни қайд этган.
Компанияга кўра, платформада инглиз тилида бўлмаган сериал ва фильмлар ҳам мавжуд булиб, улар контентнинг қарийб 30 фоизини ташкил қилади. Улар орасида корейс ва испан тилидаги картиналар етакчилик қилган.
LiveБарчаси