2023 йилда қизлар ва аёлларга ёрдам бериш учун 1,2 миллиард доллар керак

Олам

image

Инқирозга учраган 65 мамлакатда 66 миллион аёл, қиз ва ёшларни қўллаб-қувватлаш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси рекорд миқдордаги 1,2 миллиард доллар сўради. Улардан 70 миллиони Украинадаги лойиҳаларга йўналтирилади. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди. 

Аҳолишунослик жамғармаси бугунги кунда дунё кўплаб инқирозларга дуч келаётганини ва бундай вазиятда Жамғарма ҳаётни сақлаб қолиш, аёллар ва қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган мослашувчан ва башорат қилинадиган молиялаштиришга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтожлигини эслатади.  

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармасининг 2023 йилга мўлжалланган инсонпарварлик мурожаати ўз тарихидаги энг йириги ҳисобланади. Сўралган маблағнинг 289 миллиони Афғонистондаги, 70 миллиони Украинадаги, 62 миллиони Сомалида ва 23 миллиони Гаитидаги лойиҳалар учун мўлжалланган. 

Замонавий инқирозлар ва ғалаёнлар

Ўтган йили тарихда биринчи марта бутун дунё бўйлаб ички кўчирилганлар сони 100 миллиондан ошди. Дунё Покистондан Африка шохигача бўлган кўплаб мамлакатлар ва минтақаларда жиддий зарар келтирган сув тошқини ва қурғоқчиликни бошдан кечирди. Украинадаги уруш бутун дунё бўйлаб кўчирилганлар сонининг кўпайишига ва озиқ-овқат муаммоларига, жумладан, Афғонистон, Гаити, Сомали ва Яман каби мамлакатларда пайдо бўлишига олиб келди. 

Вазият Конго Демократик Республикаси, Шимолий Эфиопия, Гаити ва бошқа мамлакатлардаги можаро ва беқарорлик туфайли янада кескинлашмоқда. 

“Ушбу инқирозлар аёллар ва қизларнинг саломатлиги ва ҳуқуқларига таъсир қилди”, дейилади Аҳолишунослик жамғармаси баёнотида

Жамғарма халқаро ҳамжамиятни жабрланганларга ёрдам бериш учун зарур маблағларни тақдим этишга чақирди. 

Жамғарма унинг фаолияти ҳамкорларнинг молиявий ва сиёсий кўмагига боғлиқлигини таъкидлади. Тегишли молиялаштириш репродуктив саломатлик ва фавқулодда вазиятларда аёллар ва қизларга бошқа зарур ёрдам кўрсатишни кенгайтириш имконини беради. 

Бу хизматлар оналар саломатлиги, шошилинч акушерлик ёрдами, оилани режалаштириш, гендер асосидаги зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, тиббий ва психологик ёрдамни ўз ичига олади. 

2022 йилда Аҳолишунослик жамғармаси ва унинг ҳамкорлари, жумладан, аёллар бошчилигидаги фуқаролик жамияти ташкилотлари 30 миллион хотин-қизларга ҳаётни сақлаб қолиш учун ёрдам кўрсатди. 

Гендер асосидаги зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича лойиҳалар орқали 46 мамлакатда икки миллионга яқин одамларга мурожаат қилинган. 29 мамлакатда 1,4 миллион ҳомиладор аёл Аҳолишунослик жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланадиган муассасаларда хавфсиз туғилишни таъминлаш учун ёрдам олди. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жамғармаси 42 мамлакатда хавф остида бўлган аёллар бошпана топиши ва ёрдам олиши мумкин бўлган минглаб центларни яратишга ҳисса қўшди, шунингдек, ушбу мамлакатларнинг муҳтож аҳолисини гигиена воситалари билан таъминлади. 

Бундан ташқари, 42 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари репродуктив саломатлик, жумладан, зўрлаш қурбонларига клиник ёрдам кўрсатиш бўйича ўқитилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг