2023 йил июль ойи тарихдаги энг иссиқ давр сифатида қайд этилди

Бу қизиқ

image

2023 йил июль ойидаги ўртача глобал ҳарорат рекорд даражадаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Бу Европа Иттифоқининг иқлим ўзгаришини мониторинг қилиш хизмати Copernicus маълумотларидан маълум бўлмоқда. 

Қайд этилишича, июль ойидаги ҳаво ҳарорати 2019 йилнинг шу ойига нисбатан 0,33 даражага иссиқроқ бўлди. 

Қайд этилишича, Шимолий ярим шарнинг кўплаб ҳудудларида, жумладан, Европанинг жанубида ҳам жазирама тўлқинлар кузатилган. 

Гренландия жанубида, Лабрадор денгизи, Кариб денгизи ва Ўрта ер денгизида қайд этилган денгиз иссиқлик тўлқинлари туфайли дунё океанлари ва айсберглар юзаси ҳарорати бўйича рекордлар ҳам янгиланган. 

Антарктика денгиз музининг даражаси ўртача кўрсаткичдан 15% паст эди. Бу сунъий йўлдош орқали ўтказилган кузатувлар давомида июль ойидаги энг паст кўрсаткичдир. 

Мавжуд вазият ушбу рекордларнинг асосий сабаби бўлган глобал иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича катта саъй-ҳаракатларнинг долзарблигини кўрсатади. Бу ҳақда Copernicus иқлим ўзгариши хизмати вакили Саманта Берджесс маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, ўтган ой ўртача глобал ҳарорат саноатдан олдинги даражадан 1,5 даражага кўтарилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг