2022 йилнинг энг сердаромад спортчилари маълум бўлди

Спорт

image

2022 йилнинг  энг сердаромад спортчиси дея америкалик баскетболчи Леброн Жеймс тан олинди. Бу ҳақда “Sportico” медиа компанияси маълум қилган

"Лос-Анжелес Лейкерс" форварди Леброн сўнгги 12 ойда мобайнида 126,9 миллион доллар ишлаб топган. Бу пулларнинг 90 миллион евроси рекламалар ҳиссасига тўғри келса, 36,9 миллион доллар Леброннинг клубдан оладиган 1 йиллик маоши ҳисобланади. Дунёнинг энг кучли баскетболчисидан кейинги ўринда футболчилар Лионель Месси ва Криштиану Роналду жойлашган.

Дунёнинг энг бой 100 та спортчиси қаторига 36 та NBА баскетболчиси, 25 та NFL футболчиси, 13 та футболчи, 12 та бейсболчи ва бошқа спорт турларидан вакиллар киритилган.

Энг сердаромад 10 та спортчи билан танишинг:

1. Леброн Жеймс (баскетболчи), (“Лос-Анжелес Лейкерс”) – 126,9 миллион доллар (маоши 36,9 миллион доллар, реклама 90 миллион доллар);

2. Лионель Месси (футболчи), (ПСЖ) – 122 миллион (72+50);

3. Криштиану Роналду (футболчи), (“Манчестер Юнайтед”) – 115 миллион (60+55);

4. Неймар (футболчи), (ПСЖ) –  103 миллион (65+38);

5. Сауль Канело Альварес (боксчи) - 89 миллион (84+5);

6. Стивен Карри (баскетболчи), (“Голден Стэйт”) – 86,2 миллион (41,2+45);

7. Кевин Дюрэнт (баскетболчи), (“Бруклин”) – 85,9 миллион (37,9+48);

8. Рожер Федерер (теннисчи) – 85,7 миллион (724 минг + 85 миллион);

9. Жеймс Харден (баскетболчи), (“Филадельфия”) – 76 миллион (40+36);

10. Тайгер Вудс (гольфчи) – 73,5 миллион (8,5 + 65).

Эслатиб ўтамиз, DAZN стрим-хизмати дунёнинг энг кучли 10 нафар боксчиси кимлар эканини эълон қилганди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

сердаромад спортчилар

Баҳолаганлар

277

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар