2022 йилдан 12 та ҳужжат талаб қилинмайди

Жамият

image
Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти учун тўлов суммаси камайтирилади north_east

Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти учун тўлов суммаси камайтирилади

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қатор маълумотлар талаб қилинмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб қўйилди.

Жумладан,

а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи:

•    тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;
•    лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;
•    давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;
•    қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
•    кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;
•    жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;
•    олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;
•    жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
•    жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
•    фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;
•    ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;
•    олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

б) қуйидаги ҳужжатларни:

•    молиявий ҳисоботлар нусхаларини;
•    жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;
•    ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

288

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг