Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти учун тўлов суммаси камайтирилади

Жамият 61928
image

Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан бир қатор давлат хизматлари кўрсатилиши учун ундириладиган тўлов суммаси камайтирилади ва айримлари учун бекор қилинади. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида сўз боради.

Унга кўра, республика фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш тўлов суммаси базавий ҳисоблаш миқдори — 245 000 сўмнинг  1,2 бараваридан 1 бараварига қисқартирилади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказганлиги тўғрисидаги янги намунадаги гувоҳнома бериш БҲМ бўйича 1 баравардан 20 фоизга камайтирилади.

Бундан ташқари, хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш учун тўлов аввал БҲМнинг 1 баравари бўлса, эндиликда бепул этиб белгиланади.

Хабарга кўра, адвокатлик бюролари, фирмалари ва ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов аввал БҲМнинг 2 баравар миқдорида эди, эндиликда бу 1 баравар этиб белгиланади.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2863
Рейтинг: 3
t
×