2022 йилда Ўзбекистонга энг кўп қайси давлат инвестиция киритган?
Жамият
−
20 Февраль 2023
107502022 йилда Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми қарийб 270 триллион сўмни ташкил этган. Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитларнинг улуши 41,6 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Хабарга кўра, ўзлаштирилган инвестицияларнинг асосий қисми – 20,3 фоизи Россия улушига тўғри келади.
Ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:
- Россия – 20,3%;
- Хитой – 16,4%;
- Туркия – 10,1%;
- Германия – 6%;
- Саудия Арабистони – 6%;
- АҚШ – 3,8%.
LiveБарчаси