2022 йилда “Uzauto Motors” Давлат бюджетига қанча ҳисса қўшади?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил учун Давлат бюджети даромадлари 200,0 трлн. сўм, харажатлари эса давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олган ҳолда 215,4 трлн. сўм миқдорида режалангани ҳақида хабар берган эдик.

Молия вазирлигинг 2022 йилги Давлат бюджети бўйича эълон қилган шарҳида бюджет даромадлари кўп жиҳатдан йирик солиқ тўловчи корхоналар иқтисодий ҳолатига боғлиқ экани таъкидланган.

2022 йилда йирик солиқ тўловчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тушумларидаги улуши қуйидагича бўлиши прогноз қилинган:

•    “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК – 17,82 фоиз;
•    “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ – 9,40 фоиз;
•    “Ўзбекнефтгаз” АЖ – 1,70 фоиз;
•    “Ўзтрансгаз” АЖ – 1,89 фоиз;
•    “Ҳудудгазтаъминот” АЖ –1,26 фоиз:
•    “Uzbat” АЖ – 1,50;
•    “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ – 0,76 фоиз;
•    “Uz-KorGasChemicalҚК МЧЖ – 0,78 фоиз;
•    “Uzauto Motors” АЖ – 0,73 фоиз;
•    “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ – 0,60.

Қайд этилишича, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида ривожлантириш тармоқ дастурларини амалга оширишга йўналтириладиган маблағларни ошириш режалаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

761

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг