2022 йилда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга қисқарди

Жамият

image

2022 йилнинг ўзида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушган бўлиб, бунда ҳоким ёрдамчилари 1 миллион нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашгани, даромадли иш билан банд қилгани муҳим омил бўлди. Бу ҳақда бугун, 25 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди, деб хабар беради Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Ўтган йили 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилинди, 10 мингта корхона фаолияти кенгайтирилди, 11 мингта корхона қуввати тикланди.

Бу ишларни 2023 йилда давом эттириш, бандликни таъминлаш бўйича барча тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига аниқ топшириқлар берилган.

Жумладан, 2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, шу жумладан 2 миллионта доимий иш ўринларини яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made