2022 йилда бойлиги энг кўп пасайган миллиардерлар эълон қилинди
Бу қизиқ
−
05 Январь 2023
4775Бир йилда миллиардерлар Илон Маск, Джефф Безос, Марк Сукерберг, Ларри Пейж ва Сергей Брин 2022 йил учун рекорд миқдорда бойлигини йўқотди. Бу ҳақда “Forbes” маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, уларнинг бойлиги жами 378 миллиард долларга қисқарган.
Антирейтингни Маск бошқарган, унинг бойлиги рекорд даражадаги 125 миллиард долларга камайган.Тадбиркор капиталининг асосини ташкил этувчи Tesla акциялари 65 фоизга тушиб кетган. Асосий пасайиш Twitter’ни сотиб олишни эълон қилинганидан кейин содир бўлди.
Иккинчи ўрин Amazon корпорацияси асосчиси Безосга тегишли. 2022 йил учун у 85 миллиард доллар йўқотди. Бунга сабаб унинг IT гиганти акциялари 50 фоизга тушиб кетди.
Учинчи ўринни 77 миллиард долларлик йўқотиш билан Сукерберг эгаллади. Meta акциялари қиймати эса, йил давомида 64 фоизга арзонлашди.
LiveБарчаси