2022 йилда болаларни боғчага жалб қилиш 100 фоизга етказилади...ми?

Жамият

image

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Иброҳимов мактабгача таълим соҳаси хусусида гапириб ўтди.

Хусусан, соҳани ривожлантиришга хусусий сектор вакилларининг фаол жалб этиш натижасида 2018 йил вилоятда нодавлат ва давлат хусусий шерикчилик асосида 235 та мактабгача таълим муассасалари ташкил этилди ва бунинг натижасида болаларнинг қамров даражасини 2017 йилдаги 28 фоиздан 40 фоизгача кўпайишига эришилди.

Бироқ, бугунги кунда яна 131 мингга яқин 3-7 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш энг муҳим масалалардан биридир. 2019 йилда 183 та МТМ ташкил этилади қамров даражаси 50 фоиздан оширилишига эришилади.

Мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан 2019-2022 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилган.

Мазкур дастурнинг ижроси таъминланиши ҳисобига 2022 йилга бориб жами 218 мингдан зиёд болалар боғчаларга тўлиқ жалб этилиб, уларнинг қамрови 100 фоизга етказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

МТМ болалар

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг