2022 йилда 2 та янги моделдаги автомобиллар ишлаб чиқариш бошланади
Жамият
−
02 Январь 2022 47322 2 дақиқа
Жорий йилда Ўзбекистонда иккита янги моделдаги енгил автомобилларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳаси да назарда тутилган.
Қайд этилишича, автомобиль саноатида кооперацияни янада ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баробарга, экспорт ҳажмини 2 баробарга кўпайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш режалаштирилмоқда.
Соҳадаги мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларни ошириш мақсадида:
• янги бирлашган глобал платформасига (“GEM”) ўтиш орқали йиллик қуввати 190 минг дона бўлган 2 та янги енгил автомобиль моделини ишлаб чиқариш бошланади;
• “UzAuto Motors” AЖ Хоразм вилояти филиалининг автомобиль ишлаб чиқариш қувватини 70 мингдан 100 мингтага оширилади.
Шунингдек, экспорт ҳажмини 2026 йилга қадар 1 млрд АҚШ долларига етказиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқилади. Бунда:
• ишлаб чиқариладиган автомобилларни хорижий давлатларда SKD технологияси асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
• Nexia русумли автомобилларни Қозоғистон Республикасида тўлиқ циклда (CKD) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали йилига 30 минг донагача машинокомплектлар экспортини амалга ошириш белгиланади.
Бундан ташқари, енгил автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизга етказиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқилади.
Бунда, Андижон вилоятида ташкил қилинган “Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби” махсус саноат зонаси ва бошқа ҳудудларда автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган 151,3 млн АҚШ долларлик 8 та янги лойиҳаларни 2022-2024 йилларда ишга тушириш назарда тутилган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь