2022 йил охиригача Украинадаги камбағаллар сони 8 миллионга етади – Жаҳон банки
Олам
−
05 Декабрь 2022
2496Жорий йилнинг охирига бориб Украинада қашшоқликда яшаётганлар сони саккиз миллионни ташкил этади. Бу ҳақда Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде Австриянинг Die Presse газетасига берган интервьюсида маълум қилган.
“Жаҳон банки ҳар доим бу урушнинг инсонпарварлик оқибатлари ҳалокатли эканлигини айтиб келади. Сизга бир нечта рақамларни келтираман: 2022 йил охирига келиб Украинада саккиз миллион киши қашшоқликда яшайди. Шундай қилиб, қашшоқлик даражаси аҳолининг икки фоизидан 25 фоизигача ўсиб бормоқда”, дейди Бьерде ўз интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатни тиклаш камида 500 миллиард еврога тушади.
Август ойида БМТ Украинада давом этаётган можаро туфайли 20 миллионга яқин одам ўта қашшоқликка тушиб қолиши мумкинлигини айтган эди.
Аввалроқ Жаҳон банки президенти Девид Малпасс уруш тугаганидан кейин Украинани қайта тиклаш харажатлари 350 миллиард АҚШ долларидан ошиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь