Ўзбекистон энг кўп қайси озиқ-овқат маҳсулотини импорт қилади?
Жамият
−
02 Октябрь 2022
10164Ўзбекистонга жорий йилнинг январь-август ойларида энг кўп буғдой импорт қилинган. 8 ойда 465 млн долларлик ғалла олиб келинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қандолат маҳсулотлари ва кофе нисбатан камроқ импорт қилинган товарлар бўлган.
Энг кўп импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати:
• Буғдой – 465 млн. АҚШ долларига
• Шакарқамиш – 298 млн. АҚШ долларига
• Маргарин маҳсулотлари – 188 млн. АҚШ долларига
• Қорамол гўшти – 142 млн. АҚШ долларига
• Ўсимлик ёғи – 128 млн. АҚШ долларига
• Буғдой уни – 84 млн. АҚШ долларига
• Какао ва шоколад – 72 млн. АҚШ долларига
• Картошка – 58 млн. АҚШ долларига
• Сут маҳсулотлари – 53 млн. АҚШ долларига
• Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 48,5 млн. АҚШ долларига
• Банан – 34,2 млн. АҚШ долларига
• Чой – 30,7 млн. АҚШ долларига
• Парранда гўшти – 29,3 млн. АҚШ долларига
• Маккажўхори – 23 млн. АҚШ долларига
• Кофе – 19 млн. АҚШ долларига
• Қандолат маҳсулотлари – 17 млн. АҚШ долларига
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси