2021 йилнинг 4 ойида 46 киши ёнғинда ҳалок бўлган

Жамият

image
0:00
0:00
download
Фожиа сабаби ҳамон номаълум. ФВВ Сергелидаги ёнғин бўйича қўшимча маълумот берди north_east

Фожиа сабаби ҳамон номаълум. ФВВ Сергелидаги ёнғин бўйича қўшимча маълумот берди

Жорий йилда содир бўлган ёнғинларнинг 80,8 фоизи аҳоли яшаш жойларида, 4,8 фоизи транспорт воситаларида юзага келган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Даврон Қамбаров маълум қилди.

Жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида ўтказилган профилактик ишлар натижасида 6197 та бино ва иншоотда ёнғин келиб чиқиш хавфининг олди олинган.

Содир бўлган ёнғинларни ўчириш вақтида кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида 14 нафар инсон қутқарилган, 37 бош уй ҳайвони, 25 хил техника, 154 млрд. сўмдан зиёд бино ва иншоотлар қурилмалари ва 38 млрд. сўмдан ортиқ моддий бойликлар сақланиб қолинган.

Лекин, олиб борилаётган ишларга қарамасдан, 2021 йилнинг ўтган 4 ойи давомида республика ҳудудида жами 3294 та ёнғин қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 46 нафар инсон ҳалок бўлган ва 94 нафар киши тан жароҳати олган.

Жами содир бўлган ёнғинларнинг 80,8 фоизи аҳоли яшаш жойларида, 4,8 фоизи транспорт воситаларида юзага келган. 

Ёнғинларнинг 35,5 фоизи электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, 23,3 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш,  22,8 фоизи иситиш печларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш, 7,2 фоизи болаларнинг шўхлиги ва 3,7 фоизи транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиши қоидаларининг бузилишидан содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг