2021 йилдан фуқаролар хорижга фақат “қизил паспорт” билан чиқиши мумкин бўлади
Жамият
−
17 Декабрь 2020
52576Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2021 йил 1 январдан бошлаб фақат янги турдаги хорижга чиқиш биометрик паспорти (“қизил паспорт”) билан Ўзбекистон ҳудудидан чиқишлари мумкин бўлади. “Uzbekistan Airways” компанияси тегишли эслатма билан чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2017 йил 16 августдаги ПФ-5156-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш тартиб-таомили бекор қилиниб, хорижга чиқиш учун биометрик паспортлар бериш (хорижга чиқиш паспорти) жорий этилди. Ўзбекистон фуқароларига икки турдаги паспорт – ички ва хорижга чиқиш паспортлари расмийлаштирилмоқда.
Хорижга чиқиш паспортлари 10 йил амал қилади. Хорижга тез-тез чиқадиган фуқаролар учун бу қўшимча қулайликдир. Хорижга чиқиш паспорти, шунингдек, халқаро стандартларга жавоб беради.
Хорижга чиқиш паспортини олиш учун давлат божининг қиймати ЭКИҲнинг 120 фоизини ташкил этади, 16 ёшга етмаганлар хорижга чиқиш паспортларини олиш учун давлат божи ЭКИҲнинг 80 фоизига тенг.
Хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатлари билан берилади:
• туғилган кунидан 1 ёшгача – 2 йиллик муддатга;
• 1 ёшдан 16 ёшгача – 5 йиллик муддатга;
• 16 ёшдан катта бўлган шахсларга – 10 йиллик муддатга.
LiveБарчаси