2021 йилдан бери Марказий Осиёга 1,6 млн афғонистонлик қочқин келди – БМТ

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ва ҳамкорлари Женевада бўлиб ўтган брифингда 2023 йилда афғонларга ёрдам бериш учун 4,62 миллиард доллар кераклигини билдирди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди.

“Афғонистон айни дамда дунёдаги энг йирик ва энг оғир гуманитар инқирозлардан бирини бошдан кечирмоқда. 28,3 миллион киши – аҳолининг учдан икки қисми, жумладан, аёллар ва қизлар инсонпарварлик ёрдами ҳамда ҳимоясига муҳтож. Бу рекорд даражадаги кўрсаткич. Эҳтиёжлар аёлларга нисбатан яқинда қўйилган чекловлар, жумладан, нодавлат ташкилотларда ишлашни тақиқлаш билан янада кучаймоқда”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 2021 йилдан бери Марказий Осиёга 1,6 миллион афғон қочқинлари келган.

2022 йилда Афғонистон зарур бўлган 623 миллион долларнинг 321 миллион долларини олган. Эрон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда жами 8,2 миллионга яқин афғон, жумладан, рўйхатга олинган икки миллиондан ортиқ қочқин яшайди.

Қайд этилишича, очлик, касаллик, тўйиб овқатланмаслик ва ўлимнинг олдини олиш учун афғонларга молиявий ёрдам муҳим бўлиб қолмоқда. Қўллаб-қувватланишга муҳтожларнинг 70 фоиздан ортиғини аёллар ва болалар ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё афғонистонлик қочқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг