2021 йилда Ўзбекистонга хориждан қанча пул кириб келгани маълум бўлди
Жамият
−
20 Январь 2022
73232021 йилда Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 8,1 миллиард долларни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ортиқни ташкил этди. Бу ҳақда бугун, 20 декабрь куни Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани белгилаш бўйича ўтказган йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2021 йил якунлари бўйича сўм алмашув курси девальвацияси 3,4 фоизни ташкил этиб, сўнгги уч йилликдаги энг паст кўрсаткични қайд этган.
2021 йилда мамлакатга экспортдан тушумлар ва трансчегаравий пул ўтказмаларининг мос равишда 34 фоиздан ошиши, ички валюта бозорида валюта таклифини қўллаб-қувватловчи омил бўлиб, бозордаги умумий таклиф ҳажмини 1,6 баробарга ўсишига хизмат қилган.
Шунингдек, 2021 йил якуни бўйича пул бозоридаги вазият нисбатан қатъий шароитларда шаклланиб, “Uzonia” ва “Uzwia” индикаторлари ўртача 13 фоизни ташкил этган. Йил давомида пул бозоридаги фоиз ставкалари динамикаси банклараро операциялар ҳажмининг қарийб икки баробарга ошиши ва пул-кредит инструментлари фаоллигининг кескин ўсишини ўзида акс эттирган.
LiveБарчаси