2021 йилда Ўзбекистондан бош олиб кетганлар кескин ортди

Жамият

image

2021 йилда Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар 20 140 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, кўчиб кетганлар сони жами 275 079 кишини, шу жумладан республиканинг бошқа ҳудудларига кўчиб кетганлар 254 939 кишини, хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар эса 20 140 кишини ташкил этган. 2021 йилда хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 6492 кишига кўп. 

Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 56,6 фоиз), Россия (30,5 фоиз), Тожикистон (3,7 фоиз), Қирғизистон (2,3 фоиз), Украина (1,6 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (5,3 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, 2021 йил  январь-декабрь ойларида республика бўйича кўчиб келганлар жами сони 256 814 кишини, шу жумладан республиканинг бошқа ҳудудларидан кўчиб келганлар 254 939 кишини, хорижий мамлакатлардан  кўчиб  келганлар 1 875 кишини ташкил  этган.

Ўзбекистонга хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 38 фоиз), Тожикистон (18,5 фоиз), Россия (17,3 фоиз), Қирғизистон (7,0 фоиз), Туркманистон (3,3 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (15,9 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

Сўнгги 10 йилда мамлакатдан хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар кесимида:

•  2010 йилда – 44 420 киши;
•  2011 йилда – 50 816 киши;
•  2012 йилда – 45 447 киши;
•  2013 йилда – 38 589 киши;
•  2014 йилда – 42 228 киши;
•  2015 йилда – 31 765 киши;
•  2016 йилда – 28 069 киши;
•  2017 йилда – 20 772 киши;
•  2018 йилда – 17 579 киши;
•  2019 йилда – 13 229 киши;
•  2020 йилда – 13 648 киши.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

762

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made