2021 йилда Ўзбекистонда қайси соҳа ходимлари энг кўп маош олган?

Бу қизиқ

image

2021 йилда Ўзбекистонда энг юқори иш ҳақи молия соҳасидагиларга, энг ками эса тиббиёт ходимларига тўланган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. 

Қайд этилишича, ўтган йилда корхона ходимларининг ўртача ойлик номинал иш ҳақи 3,2 миллион сўмни ташкил этган.

Қўмита ҳисоботига кўра, 2021 йилда 2020 йил декабрь ойига нисбатан иш ҳақи ўртача 16,2 фоизга ошган.

Ҳудудлар орасида 2021 йилда ўртача йиллик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида (4,94 миллион сўм), Навоий вилоятида (4,05 миллион сўм) ва Тошкент вилоятида (3,42 миллион сўм) кузатилган. 

Ходимларни расмий равишда бандлик билан таъминлаш бўйича таълим соҳаси етакчилик қилмоқда (37,6 фоиз), сўнг саноат (18,7 фоиз) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар (16,2 фоиз) соҳалари турибди.

Статқўмга кўра, ўртача ойлик иш ҳақи ўтган йилнинг январь-март ойларида 2020 йилнинг шу ойларига нисбатан пастроқ бўлган (2021 йил январида 110,5 фоиз, 2020 йилда 122,9 фоиз), лекин келгусида тезлашган.

Иш ҳақининг ўсиши июнь ойида жадаллашган (122,8 фоиз), лекин кейинги ёз ойларида яна пасайган (август ойида 117 фоиз). Кузда у яна тезлашган, октябрь ойида энг юқори чўққисига чиққан (122,1 фоиз), лекин йил охирига келиб яна секинлашган.

Маълумот ўрнида, ўртача иш ҳақи кичик бизнес ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларидан ташқари корхона ва ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

669

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг