2021 йилда қанча ўзбекистонлик Россияга ишлашга кетгани маълум бўлди
Олам
−
14 Декабрь 2021
8964Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Россияда ишлаш учун энг кўп Ўзбекистон фуқаролари борган – 3 054 180 киши. Бу ҳақда RT хабар берди.
Иккинчи ўринда - Тожикистон (1 597 481 киши), Қирғизистон (623 465 киши), Арманистон (298 801 киши) ва Озарбайжон (185 752 киши), шунингдек туризм мақсадида келганлар орасида энг кўп Беларусь етакчи - 30 526 киши. Германиядан ушбу мақсадда - 16 369 киши, Украинадан - 15 293 киши ва БААдан 12 414 киши ҳамда Қозоғистондан 11 192 киши Россияга кириб келган.
Статистик маълумотларга кўра, ўқиш мақсадида Ўзбекистон (59 233 киши), Тожикистон (58 964 киши), Қозоғистон (55 036 киши), Туркманистон (34 955 киши) ва Миср (32 473 киши) резидентлари кўпроқ кириб келган.
Ундан ташқари бизнес мақсадларда келганлар орасида Хитой фуқаролари 11 235 кишини, ўзбекистонликлар 10 389 кишини, Германия фуқаролари 10 320 кишини, беларуслар 10 167 кишини ва қозоғистонликлар 9889 кишини ташкил қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь