2021 йилда 150 мингга яқин яманлик ўз уйини тарк этди – БМТ
Олам
−
23 Декабрь 2021
37342021 йилда мамлакатдаги шиддатли жанглар туфайли 150 мингга яқин Яман фуқароси ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда бугун, 23 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги Twitter’да хабар берди.
“Ямандаги оилалар тўқнашувлар ва мамлакатдаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви туфайли уйларини тарк этишда давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Ҳисоботда қайд этилишича, 2021 йилда асосан Мариб, Таиз ва Ходейдадан бўлган тахминан 150 минг яманлик ўз уйларини тарк этган.
Қочқинлар бўйича Олий комиссарлик ва унинг ҳамкорлари ички кўчирилганларга маблағ, бошпана ва ҳимоя кўринишида ёрдам кўрсатади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тан олинган Яман ҳукумати кеча, 22 декабрь куни уруш бошланганидан буён қочқинлар сони 4,1 миллионга етганини эълон қилди.
Яманда 2014 йил сентябрь ойидан бери қуролли можаро давом этмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) маълумотларига кўра, ҳозирда Яман бўйлаб беш ёшгача бўлган 2,3 миллионга яқин бола тўйиб овқатланмасликдан жиддий азият чекмоқда. Келгуси ойларда эса уларнинг сони яна 400 000 нафарга ортиши кутилмоқда.
Ҳукумат ва қупорувчи гуруҳлар ўртасида юзага келган тўқнашувлар оқибатида 2014 йилда ҳукумат аъзолари мамлакат пойтахти Санони ташлаб қочишга мажбур бўлган. Ҳукумат эса Ҳутий исёнчилар гуруҳи томонидан эгаллаб олинган. 2015 йилда Саудия Арабистони қўллаб-қувватлови остидаги ҳукумат тарафдори бўлган каолитцион гуруҳ ва Ҳудийлар ўртасида қонли тўқнашувлар бошланган.
Сўнгги ойларда содир бўлган зўравонликлар ортидан ҳукумат назорати остида бўлган йирик таянч ҳудуд Мариб ҳам Ҳутилар қўлига ўтган. Ҳужумлар хавфи оқибатида, мамлакат шимолидаги ушбу ҳудуддан, яна ўн минглаб аҳоли кўчишга мажбур бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь