2021 охирида Ўзбекистон давлат қарзи қанчага етади? Прогнозлар очиқланди

Таҳлил

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикасининг жами давлат қарзи 2021 йил якунида 28,3 млрд AҚШ доллари миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлигининг “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрида келтирилган.

Прогнозга кўра, 2021 йил охирида давлат ички қарзи 2,7 млрд долларни, ташқи қарзи эса 25,7 млрд долларни ташкил қилади. Бунда Ўзбекистон номидан олинган қарз 18,6 млрд долларни ва Ўзбекистон кафолати остида жалб қилинган қарз 7,1 млрд долларни ташкил қилади.

2021 йил давлат ташқи қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари 1,6 млрд AҚШ долларини ташкил қилади. Шундан 1 млрд AҚШ доллари асосий қарзга, 0,6 млрд АҚШ доллари эса фоиз учун ҳисобига тўланади.

Маълумот ўрнида, жорий йилда давлат ташқи қарзи 4,6 млрд долларга кўпайиши прогноз қилинган. 2020 йил якунида давлат ташқи қарзи 21,1 млрд долларга, 2019 йил якунида эса 15,7 млрд долларга тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг умумий ташқи қарзи жорий йилнинг бошига нисбатан 1 фоизга ёки 310,6 млн долларга ошган ҳолда, 2021 йил 1 апрель ҳолатига 34,2 млрд долларни ташкил қилмоқда. Шундан, давлат қарзи 23,2 млрд. долларни ёки ЯИМга нисбатан 40,1 фоизни ташкил этади


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

386

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг