2021/2022 ўқув йилидан бакалавриат ва магистратурада янги фанлар киритилади

Жамият

image

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимининг тегишли таълим йўналишлари ўқув режаларига бакалавриат босқичида “Маънавиятшунослик”, магистратура босқичида “Касбий маънавият” фанлари киритилишини ҳамда магистратура таълим босқичида “PR-менежер” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланди.

Қарорга мувофиқ Инновацион ривожланиш вазирлиги Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда икки ой муддатда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар йўналишида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси доирасида мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни шакллантиради ва белгиланган тартибда молиялаштиради.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оила ва маҳаллаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида барча туман ва шаҳарларда Маънавият ва маърифат масканини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

2021-2023 йилларда Маънавият ва маърифат масканларини барпо этишнинг манзилли рўйхати тасдиқланди.

Мазкур масканлар янги қурилишлар орқали ёки бўш турган биноларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ташкил этилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

маънавият

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар