2020 йилда сўнгги 5 йилликнинг энг иссиқ об-ҳавоси кутилаётгани айтилди
Бу қизиқ
−
27 Апрель 2020
15193Россия Гидрометеорология маркази раҳбари Роман Вильфанднинг сўзларига кўра, 2020 йилда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, сўнгги беш йил ичида ҳарорат кўрсаткичлари рекорд даражада кўтарилади.
“99 фоиз эҳтимол билан бу йилги ёз фасли сўнгги беш йилликнинг энг иссиқ ойлари бўлади”, деди Вильфанд.
Гидрометеорология маркази раҳбарининг қўшимча қилишича, ҳавонинг ҳарорати ҳар беш йилда ошиб бораверади. У бу глобал исишнинг ўзига хос хусусияти эканлигини таъкидлаган.