2020 йил учун ишлаб чиқариш тақвими эълон қилинди
Жамият
−
26 Декабрь 2019
10418Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2020 йилда 5 ва 6 кунлик иш ҳафтаси учун иш кунлари, дам олиш ва байрам кунлари белгиланган тақвимни эълон қилди.
Тақвим Ўзбекистон Президентининг 14 ноябрдаги “2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига асосан Меҳнат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.