2020-2021 ўқув йилидан мактабларда 3 та фан чуқурроқ ўргатилади

Жамият

image

2020-2021 ўқув йилидан Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида математика, кимё ва биология фанлари чуқурроқ ўргатилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилмоқда. 

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси ҳамда 2020 йил 31 январь куни математика, кимё, биология ва геология илм-фанини ривожлантишга бағишланган йиғилишида илм-фаннинг устувор йўналишлари сифатида математика, кимё, биология  ва геология соҳалари белгиланди.

Шу мақсадда, Халқ таълими вазирлиги томонидан 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб математика, кимё ва биология фанларини чуқурроқ ўргатиш учун мазкур фанларга қўшимча дарс соатлари ажратилган. 

Жумладан:

10-синф “Математика” фанига ҳафтасига 1 соат;
10-11-синф “Кимё” фанига ҳафтасига 1 соатдан (жами 2 соат);
10-11-синф “Биология” фанига ҳафтасига 1 соатдан (жами 2 соат) ўқитилади. 

Шунингдек, 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да мамлакатимизда таълимнинг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган ахборот технологиялари жорий этилиши муносабати билан 5-6-синфларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанига ҳафтасига 0,5 соатдан (жами 1 соат) қўшиб берилган.

Эндиликда, халқ таълими тизимида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб:

•    математика фани ҳафтасига 55 соат (ўтган йилда 54 соат);
•    кимё фани ҳафтасига 12 соат (ўтган йилда 10 соат);
•    биология фани ҳафтасига 15 соат (ўтган йилда 13 соат);
•    информатика фани ҳафтасига 10 соат ўқитилади (ўтган йилда 9 соат) ўқитилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ таълими вазирлиги

Баҳолаганлар

865

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг