2019 йилдан бери 50 та боғчани таъмирлашга ажратилган бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
Жамият
−
22 Август 2021
4757Ўзбекистонда 2019-2020 йиллар ва 2021 йилнинг I ярмида 50 та мактабгача таълим ташкилотида амалга оширилган капитал таъмирлаш ишларида бюджет маблағлари талон-торож қилинган. Бу ҳақда кеча, 21 август куни Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги мажлисида ахборот берилди.
Хабарга кўра, мажлисда 2017-2020 йилларда Давлат дастурлари ижроси юзасидан мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларида бюджет маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланганини ўрганиш натижалари муҳокама қилинган.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг I ярим йиллигида мактабгача таълим тизимининг қурилиш соҳасида 89 та ҳолатда молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. 2019-2020 йиллар ва 2021 йилнинг I ярмида 50 та МТТда амалга оширилган капитал таъмирлаш ишларида бюджет маблағлари талон-торож қилинган.
Олий таълим тизимида ўтказилган ўрганишда 2 та олийгоҳда бухгалтерия хизматининг ходимлари томонидан маблағлар ноқонуний ўзлаштирилганлиги аниқланган.
Мажлисда молиявий интизомни кучайтириш ва бюджет даромадларини оширишга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь