200 дан зиёд одам исмалоқдан заҳарланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Австралиянинг бир қанча штатларидан камида 200 киши исмалоқдан заҳарланиш туфайли ёрдам сўраб шифохоналарга мурожаат қилди. Бу ҳақда Австралиянинг “The Murray Valley Standard” газетаси хабар берди.

Биргина Сидней шаҳри жойлашган Янги Жанубий Уэльс штатида 164 киши ёрдам сўраб мурожаат қилган, улардан 42 нафари шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, 16 декабрь куни Сидней шифохоналари заҳарланиш қурбонларини қабул қила бошлаган. Уларда шифокорлар галлюцинациялар, тартибсизлик ва тахикардия каби оғир аломатларни қайд этган.

Давлат соғлиқни сақлаш департаменти мутахассислари заҳарланиш манбасини тезда топишга ва барча жабрланганларнинг аҳволини барқарорлаштиришга муваффақ бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, хавфли моддалар манбаи Riviera фермалари далалари яқинида исмалоқ ўсган бўлиб, қадоқланган янги исмалоқ заҳарланишга олиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

378

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг