200 дан ортиқ эркак зўравонликдан ҳимоя сўраб мурожаат қилди – Маҳалла вазирлиги

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ҳозирги кунга қадар реабилитация марказларига жами 4 мингдан ортиқ фуқаро зўравонликдан ҳимоя сўраб мурожаат қилган. Аҳамиятли томони уларнинг 209 нафар эркаклар. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Дилором Қўзиева маълум қилди.

Таъкидланишича, эндиликда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида хотин-қизлар реабилитация марказлари давлат муассаси сифатида фаолият кўрсатади. 1 та Республика маркази, 14 та вилоят маркази ва 14 та намунавий минтақалараро марказ, жами 29 та аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ташкил этилади. Марказлар давлат томонидан тўлиқ молиялаштирилади. 

Ҳозирги кунга қадар реабилитация марказларига 4200 дан ортиқ фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг 3827 таси аёл, 169 таси бола, 209  нафари эркак.

Мурожаат қилганларнинг 1347 таси руҳий, 845 таси жисмоний, 23 таси жинсий, 394 таси иқтисодий, 1596 таси бошқа масалаларда зўравонлик ҳолатларидан шикоят қилган.

"Қонунчилигимизда зўравонликнинг 4 та тури бор: жисмоний, жинсий, руҳий, иқтисодий зўравонлик. Лекин бизнинг таҳлилларимиз оилавий-маиший зўравонлик  ҳолалари ҳам кўп учраётганлиги ва бунга етарлича таъриф берилмаётганини кўрсатмоқда", дейди Дилором Қўзиева.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги юқори турувчи органларга 2019 йилда қабул қилинган "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунига тегишли ўзгартиришлар киритиш борасида таклифларини киритган.

Мурожаатлар таҳлилига кўра оилавий зўравонлик эр-хотин ўртасида доимий келишмовчилик туфайли – 1889 та ҳолатда, учинчи томон аралашуви туфайли зўравонлик – 457 та ҳолатда, ота-она ва фарзанд ўртасида зўравонлик – 101 та ҳолатда аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

реабилитация

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг