200 дан ортиқ давлат корхоналари “обнал фирма”лар билан сохта битим тузгани аниқланди

Жамият

image

Қўшимча қиймат солиғи бўйича можарога сабаб бўлаётган “обналчилар” хизматидан фойдаланган 206 та давлат улушига эга ташкилот (120 та давлат корхонаси (47,3 млрд сўм) ва 86 та давлат улуши мавжуд (48,1 млрд сўм) ҳам аниқланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва бизнес учун тенг рақобат муҳитини яратиш мақсадида фаолиятида солиқларни тўлашдан қочишнинг турли хил схемаларидан фойдаланганлик ҳолатлари кузатилган “Шубҳали” корхоналар рўйхати шакллантирилган. Ушбу рўйхатдан 396 та корхона жой олди. 

Ушбу хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолияти давомида қалбаки операцияларни амалга ошириб, бюджетга тўланадиган солиқ суммаларини камайтирганлар. 10 мингга яқин корхона улар билан молиявий операцияларни амалга ошириб, қарийб 1 триллион сўм миқдоридаги қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисоб (зачет)га олган ҳолда бюджетга тўламаган.

Жами 206 та давлат ёки давлат улуши мавжуд корхоналар рўйхатида қуйидаги 5 та корхона етакчилик қиляпти:

–  "O`zbekiston temir yo`llari" АЖ – бюджетга тўланмаган ҚҚС миқдори 2,3 трлн сўм;
–  "Qizilqumsement" АЖ – бюджетга тўланмаган ҚҚС миқдори 902 млн сўм;
–  "Qo`qon yog`-moy" АЖ – бюджетга тўланмаган ҚҚС миқдори 834,3 млн сўм;
–  "O`zbekiston metallurgiya kombinati" АЖ – бюджетга тўланмаган ҚҚС миқдори 657,1 млн сўм;
–  "Janubsanoatmont" АЖ – бюджетга тўланмаган ҚҚС миқдори 449,3 млн сўм.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғи "обналчи" фирмалар можароси сабаб эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ ҚҚС

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг