20 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик Қозоғистонда қўлга олинди
3-саҳифа
−
23 Апрель 2023
21824Кеча, 22 апрель куни Қозоғистоннинг Атирау вилоятида 20 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқлик киритилишича, унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) ва 248-моддаси 2-қисми (ноқонуний қурол сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
48 ёшли эркакнинг вақтинчалик яшаш жойи кўздан кечирилганда, тақиқланган диний китоблар ва дисклар олиб қўйилган.
Гумонланувчи Қозоғистон Жиноят-процессуал кодексининг 128-моддасига асосан ҳибсга олинган.
LiveБарчаси