20 ёшли талаба қиз ярим марафондан сўнг вафот этди
Спорт
−
14:23 869 1 дақиқа
Колумбия вице-президенти ўғлининг севгилиси ярим марафонда иштирок этганидан сўнг вафот этди. Югуриш мусобақаси кетаётган бир пайтда унинг юраги уч марта тўхтаб қолган. Бу ҳақда жорий йилнинг 10 сентябрь куни Британиянинг “Need To Know” портали хабар берди.
“Хулиана Авиланинг оиласига, вице-президентимизга, унинг ўғли Хулианга ва уларнинг барча яқинларига ушбу оғриқли ва кутилмаган йўқотиш муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдираман”, дейди мамлакат Президенти Абелардо де ла Эсприэлья.
Фожиа жорий йилнинг 6 сентябрь куни 30 мингдан ортиқ киши иштирок этган Медельин марафони пайтида юз берган. Мусобақа давомида биотиббиёт муҳандислиги факультетининг 20 ёшли талабаси Хулиана Авила Сауда масофада тўсатдан ҳушини йўқотган.
Қиз зудлик билан Медельиннинг марказий шифохонасига ётқизилган. У ерда шифокорлар юрак тўхташидан сўнг уни уч марта жонлантриришга муваффақ бўлган, бироқ эртаси куни у вафот этган. Маҳаллий ҳокимият органларининг билдиришича, ўлимнинг аниқ сабаби ҳали маълум эмас. Шу билан бирга, ушбу ҳолат охирги саккиз йил ичида мазкур мусобақаларда қайд этилган тўртинчи ўлим ҳолати бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда бўлиб ўтган марафонда икки спортчи вафот этган эди.
Live
Барчаси