20 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu 2 та Lacetti’ни пачоқ қилди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 20 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu йўл четидаги 2 та Lacetti’га бориб урилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 13 январь куни соат 10:00 ларда, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Б.М. Malibu русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган Lacetti русумли 2 та транспорт воситаларига урилган. Оқибатда Malibu автомобили ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

849

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг