+20. Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони яна кўпайди
Жамият
−
26 Май 2020 12965 1 дақиқа
26 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 кишига ортиб, 3281 нафарни ташкил этмоқда.
Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Карантин марказидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.
Айни пайтда юртимизда 2624 (+17) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 644 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь