20 нафар ўзбекистонлик Швециядан ҳайдалди

Жамият

image

20 нафар ўзбекистонлик Швециядан депортация қилинди. Улар мамлакат миграция қонунчилигини бузганликда айбланган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентилиги хабар берди. 

Ўзбекистонликлар кеча, 12 май куни Швециядан чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинган. 

Ўзбекистонликларнинг мамлакатга қайтиши Ўзбекистон ва Швеция ваколатли органларининг мувофиқлаштирилган ҳамкорлиги натижаси бўлгани айтилмоқда. Икки томонлама ҳамкорлик доирасида барча ташкилий ва ҳуқуқий тартиб-таомиллар, жумладан, фуқароларни идентификация қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва хавфсиз ташишни таъминлаш масалалари тезкорлик билан келишиб олинган. 

Ўзбекистон миграция масалалари, жумладан, миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан муносабатларни доимий равишда давом эттираётгани қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 май куни 26 нафар ўзбекистонлик АҚШнинг миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик депортация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг