20 дан ортиқ давлат етакчилари август охирида Хитойда йиғилади
Олам
−
22 Август 9348 2 дақиқа
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг жорий йил Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитида 20 дан ортиқ давлат ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотнинг етакчилари иштирок этади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири ёрдамчиси (вазир ўринбосари даражасидаги) Лю Бинь матбуот анжуманида маълум қилди.
“Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ҳайхэ дарёси бўйида 20 дан ортиқ хорижий давлатлар ва 10 та халқаро ташкилот раҳбарлари билан учрашиб, ШҲТнинг муваффақиятли тажрибасини сарҳисоб қилади, уни ривожлантириш ва таркибий қайта қуришга кўмаклашади, ҳамкорлик ва қўшма иш учун унинг иштирокчиларини бирлаштиради”, деди дипломат.
Унинг таъкидлашича, саммитда қуйидагилар қатнашади:
- Россия Президенти Владимир Путин,
- Беларусдан Александр Лукашенко,
- Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди,
- Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён,
- Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев,
- Қирғизистон Президенти Садир Жапаров,
- Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф,
- Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон,
- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев,
- Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев,
- Арманистон Бош вазири Никол Пашинян,
- Камбоджа Бош вазири Хун Манет,
- Мальдив Президенти Муҳаммад Муиззу,
- Непал Бош вазири Шарма Оли,
- Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған,
- Миср Бош вазири Мустафо Мадбули,
- Туркманистон Президенти Сардор Бердимуҳамедов,
- Индонезия Президенти Прабово Субианто,
- Лаос Президенти Тхонглун Сисулит,
- Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим,
- Вьетнам Бош вазири Фам Минь Чинь.
Тадбирга халқаро ташкилотлар ва кўп томонлама механизмлар раҳбарлари, жумладан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам таклиф этилган.
ШҲТ саммити 31 августдан 1 сентябргача Тянтцзиньда (Шимолий Хитой) бўлиб ўтади.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь