2 нафар ўзбекистонлик Қирғизистон фуқаросини ўғирлаб кетгани айтилди
3-саҳифа
−
10 Март 2023
10075Қирғизистон фуқаросини ўғирлаган 2 нафар ўзбекистонлик унинг учун қариндошларидан 50 минг доллар талаб қилди. Бу ҳақда “Kabar.kg” нашри хабар берди.
Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитасига кўра, асли келиб чиқиши наманганлик бўлган 2 киши 2022 йилнинг 23 октябрида қирғизтонликни уйидан ўғирлаб, Ўзбекистоннинг Наманган вилоятига олиб кетган.
Ҳолат юзасидан 2023 йил 28 февралда ўғирланган одамнинг синглиси тегишли органларга мурожаат қилган. Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон хавфсизлик хизмати билан биргаликдаги тезкор тадбир давомида жорий йилнинг 7 март куни йўқолган фуқаро Қирғизистонга қайтарилиб, яқин қариндошларига топширилган.
Маълумотларга кўра, “Баймак” пости орқали олиб ўтилган асир 5 ой давомида Ўзбекистон ҳудудида тутқунликда ушланган.
“Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинганларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь