18+. Ўзбекистонликлар ОИТСни асосан қайси йўл билан юқтириб олаётгани айтилди

Саломатлик

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-октябрь ойида орттирилган иммунитет танқислиги вируси (ОИТС)га чалинганларнинг 74 фоизи ушбу касалликни ҳимояланмаган жинсий алоқа йўли орқали юқтириб олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Маълумки, ҳар йили 1 декабрь санаси анъанавий равишда “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” сифатида нишонланади.

ОИВ инфекцияси ҳозирги куннинг глобал муаммоларидан бири саналади. Касаллик эпидемияси бошлангандан буён дунёда 75 миллиондан ортиқ одам ушбу инфекция билан хасталанган. 

Қайд этилишича, инфекция 75 фоиздан ортиқ ҳолатларда 25-49 ёшли кишилар ўртасида учрамоқда. 

Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортган. Бу ҳолат Ўзбекистонда ҳам кузатилиб, 2021 йилнинг 10 ойи давомида рўйхатга олинган беморларнинг 74 фоиздан ортиғига хасталик шу йўл билан юққани гумон қилинган.

“Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими томонидан охирги йилларда барча йўналишларида сезиларли натижаларга эришилмоқда. 2019-2020 йилларда Республикамизнинг 2 та йирик шаҳри — Тошкент ва Самарқанд ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва аҳоли соғлиғини яхшилаш тўғрисидаги “Париж декларацияси” деб номланадиган бутунжаҳон ташаббусига қўшилди.

ОИВ аниқланган шахсларни даволашнинг дунёда тан олинган усули — ретровирусга қарши даволаш усули бўлиб, юртимизда беморларнинг 75 фоиздан ортиғи ушбу даволаш усули билан қамраб олинган. ЖССТнинг “ОИВ аниқланиши билан даволашни бошлаш зарур” деган тавсиялари асосида бугунги кунда меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилмоқда”, дейилади ССВ хабарида. 

Таъкидланишича, жорий йилда Ўзбекистонга қайтган 158 минг 448 нафар меҳнат муҳожирларининг 80 фоизга яқинида ОИВ текширувлари ўтказилиб, инфекция аниқланган ҳолатларда диспансер назоратига олинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

ОИТС

Баҳолаганлар

909

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг