“18 минг одам тўпланган”. ИИББ Чилонзордаги оломон ҳақида маълумот берди
Жамият
−
23 Апрель 2022 25578 1 дақиқа
Аввалроқ Тошкентнинг Чилонзор туманида “Atlas” савдо мажмуасида чегирма эълон қилингани учун кўплаб одамлар тўплангани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси савдо мажмуаси олдида одамлар тўплангани бўйича қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, “Atlas” савдо мажмуасидаги “Mediapark” дўконида маиший техникалар учун 80 фоизгача чегирма бўлаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалгач, 18 мингга яқин фуқаролар ушбу савдо мажмуаси олдида тўпланган.
“Савдо мажмуаси бир вақтнинг ўзида бу каби кўплаб фуқароларни қабул қилиш имконига эга эмаслиги сабабли, шунингдек фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида савдо мажмуаси ёпилди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан савдо мажмуасидаги вазият назоратга олинди”, дейилади ИИББ хабарида.
Шунингдек, кун иссиқилиги ва тиқилинч бўлгани сабабли бир нафар аёл хушидан кетган. Шу ернинг ўзида у хушига келтирилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва уйига юборилган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь