18+ Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида 130 га яқин порнографик саҳифа аниқланди
Жамият
−
04 Февраль 2022
29452Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида порнографик материаллар тарқатувчи 130 га яқин гуруҳ, саҳифа ва каналлар мавжуд. Уларда 2 646 та материал (фото, видео, матнли ва бошқалар) тарқатилган. Бу ҳақда Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев Сенатнинг 23-ялпи мажлисидаги нутқида гапирди.
Унинг қайд этишича, 2021 йил мобайнида мамлакат ҳудудида ахлоқсизлик, беҳаёлик ва порнографияни тарғиб қилувчи 1650 та веб-сайтдан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланган бўлса-да, бироқ энг оммабоп бўлган “Telegram” мессенжерида ўзбек аудиториясига қаратилган, одоб ахлоқ талабларига мос келмайдиган 35 та фаол каналда 7 738 та материал тарқатилган.
“Интернет ресурслари ва ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолатларга барҳам бериш ишларида аниқ чоралар белгиланмасдан қолмоқда”, дейди Боқиев жон куйдириб.
Унга кўра, биргина Telegram мессенжерининг Ўзбекистон аудиторияси учун йўналтирилган ресурсларида фахш контент орқали аудитория тўплаш ва реклама ҳисобидан даромад топишга қаратилган обуначилари 120 мингдан кўп бўлган каналлар аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, у аввалроқ QALAMPIR.UZ’га 2021 йилнинг декабрь ҳолатига кўра, UZ домендан рўйхатдан ўтган 289 та веб-сайтда беҳаёлик ва маънавий бузуқлик тарғиботига хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқлани, 2097 та қонунбузарлик ҳолати қайд этилганини маълум қилганди.
LiveБарчаси