Раҳмоновга эмас! 174 туп дарахт кесилгани ортидан ободонлаштириш ходимларига жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 174 туп дарахт мораторий талабларига зид равишда кесиб ташлангани хабар қилинганди. Мазкур ҳолат ортидан ободонлаштириш ходимларига жиноят иши очилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербоев хабар берди.

2025 йилнинг 25 октябрь  куни Яккасарой тумани Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб автомобиль йўли ёқасида жойлашган жами 174 туп дарахт ва бута кесилиб, табиатга 1 млрд 460 млн 952 минг сўм зарар етказилганди.

8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига (ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлиши) асосан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, ҳудудда жами 174 та дарахт кесилган бўлиб, табиатга 1 млрд 463 млн 952 минг сўм зарар етказилган.

“Қизиғи, дарахт кесиш топшириғини берган шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов яна сувдан қуруқ чиқмоқда. Унинг ўрнига топшириқни бажарган, “танка”си йўқ ободонлаштириш ходимлари жавоб берадиган кўринади. Мана бу ҳақиқий номардлик”, дейди  Расул Кушербоев.

Айни вақтга тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг